Депутатимиз “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди

07.04.2021 19:04:17

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан халқ депутатлари Сўх туман Кенгашига сайланган депутат, “Янги ариқ” МФЙ  раиси  Амирали Сафаров  “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Маҳалланинг  нуфузи ва ролини ошириш,  маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш  ва бу борада  олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалда татбиқ этишдаги фаоллиги муносиб рағбатлантирилди.  А.Сафаров маҳалла тизимида салкам 15 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. “Тароватли” шаҳарча фуқаролар йиғини раиси, “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғини котиби, раиси вазифаларида меҳнат қилган.

Маҳалла фуқаролар йиғинида 599 нафар аёллар бўлиб,   реал ўрганишлар асосида 88 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди.  Уларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, моддий қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш масалалари тизимли равишда ҳал этиб келинмоқда, – дейди мукофот соҳиби. –  Қолаверса, Обида, Янгиариқ, Заковат  кўчаларининг 1 километрдан қисми шағаллаштирилиб, асфальт қилинди.  60 та кўча чироқлари ўрнатилди. Обида кўчасига электр таъминотини яхшилаш мақсадида 1 та трасформатор ўрнатилди. Эришилаётган натижаларда  албатта, депутатлик фаолиятимнинг ҳам ўрни салмоқлидир.

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутатини мукофот билан қутлаб,  келгуси фаолиятида  янгидан янги зафарлар ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+