Депутатимиз – маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари

17.08.2021 12:08:31

Республика  Маънавият ва маърифат марказининг Наманган вилояти бўлимига янги  раҳбар тайинланди. У партиядошимиз Мусохон Аппаков бўлади. Айни пайтда Мусохон Пўлатович халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи етакчиси ҳисобланади.

Сафдошимизнинг босиб ўтган ҳаёт йўлига тўхталадиган бўлсак, у  1958 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий,  Тошкент политехника институтини ва   Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги академиясини битирган. Муҳандис-механик ҳамда ҳуқуқшунос ихтисосларига эга. Юрист.

М. Аппаков узоқ йиллар давомида ички ишлар органларида хизмат қилган. Полковник унвонига эга. Нафақага чиққандан сўнг 2019-2020 йилларда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилоят Кенгашининг бошқарув раиси, 2020-2021 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи масъул лавозимларида фаолият юритган.

- Мусохон акани анча йиллардан буён биламан, - дейди “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси Исроил Жўраев. – У ҳозиргача қаерда ишламасин, ўзини фақат яхши томондан кўрсатиб келган. Одамлар билан қандай муомала қилишни бўлади. Ташкилотчилик қобилиятига эга, ташаббускорлик хислати ҳам бор.

Партиядошимизга янги вазифада муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+