Депутатимиз  “Меҳнаткаш депутат” мақомига сазовор бўлди

15.07.2021 09:07:29

Куни кеча Сурхондарё вилоят ҳокимлигида вилоятда фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ депутатлар  Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши қарорига биноан тақдирланилиб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. 

Ана шу меҳнаткаш, фидойи, жонкуяр депутатлар орасида партиядошимиз,  Халқ депутатлари  вилоят Кенгаши депутати  Холлиева Шоҳида Бойматовна ҳам  қарорга асосан “Меҳнаткаш депутат” сертификати  билан тақдирланди. Биз ҳар ишда фаол,  фидойи, илғор депутатимиз Шоҳида Холлиевани мазкур мукофот билан табриклаб, келгусидаги ишларига улкан муваффақиятлар ва омадлар тилаймиз!

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Сурхондарё вилоят Кенгаши

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+