Депутатимиз тақдирланди

16.06.2021 12:06:54

Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон “Адолат” СДПдан халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашига сайланган депутат Очил Жиянов фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўрсатган фаоллиги учун ТАШАККУРНОМА билан тақдирланди.

Депутатимизнинг мамлакатимиз бўйлаб  олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалда татбиқ этишдаги фаоллиги муносиб рағбатлантирилди. О.Жиянов ўз навбатида партиянинг туман Кенгаши раиси. Партия тизимида  салкам 15 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Унгача туман Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида масъул вазифаларда меҳнат қилган.

-Туман маҳалла фуқаролар йиғинларида  реал ўрганишлар асосида “Аёллар дафтар”ига киритилган ёлғиз она, ижтимоий кўмакка муҳтож эҳтиёжманд аёлларга имкон қадар моддий ва маънавий кўмак бериб боряпмиз.  Уларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, моддий қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш масалалари бўйича мурожаатларни ҳам маҳаллалар фаоллари билан ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз, – дейди мукофот соҳиби. –  Қолаверса, фуқаролар мурожаати бўйича туманда “Жарқўрғон-Гулҳовуз” йўналиши бўйича автобуси қатнови йўлга қўйилди. Шунингдек,  туман Тиббиёт бирлашмасига янги электр трансформатор ўрнатилди. Эришилаётган натижаларда  албатта, депутатлик фаолиятимнинг ҳам ўрни салмоқлидир.

Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутатини мукофот билан қутлаб,  келгуси фаолиятида  янгидан янги зафарлар ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.

 

Исроил Қурбонов,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+