Депутатимизни янги лавозим билан табриклаймиз!

23.11.2021 14:11:49

Мактабгача таълими вазири буйруғига асосан, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Холлиева Шоҳида Бойматовна  Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги номенклатурасига киритилган Сурхондарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Депутатимиз тайинловга қадар Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар 13-сонли мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, Термиз тумани 10-сонли умумтаълим мактаби директори, Термиз туман Халқ таълими бўлими мудири, “Амударё болалар соғломлаштириш оромгоҳи” директори лавозимларида фаолият юритиб келган.

Жонкуяр, тиниб-тинчимас депутатимизни  жамоамиз номидан янги  лавозими билан қутлаймиз ва келгуси фаолиятида  зафарлар тилаймиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши жамоаси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+