Депутатлар 100 та таълим муассасаларидаги аҳволни ўрганишди

27.09.2022 11:09:20

Депутатлик гуруҳимиз аъзолари партиямиз Сайловолди дастуридан келиб чиқиб, тарғибот-ташвиқот ишларида фаоллик кўрсатяптилар. Биргина иккинчи учинчи чорак давомида 210 та маҳалла, 73та корхона, 51та ташкилот ва 84 та таълим муассасаларига ташриф буюриб, «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси» устувор йўналишлари доирасида «Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш вазифалари» мавзусида учрашув ўтказдик. Тадбирларда масъулларга давлатимиз раҳбари томонидан асослаб берилган Тараққиёт стратегиясининг маънавий ривожланиш масалаларига қаратилган 5та устувор йўналишга доир мақсад ва вазифаларни бажариш ҳақида тушунчалар ҳамда тавсиялар берилди.

Партиянинг «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур» лойиҳаси асосида депутатлик гуруҳимиз аъзолари билан 100 та умумтаълим мактабларидаги аҳволни ўргандик. Ҳозир ютуқлар ҳам, камчиликлар ҳам таҳлил этиляпти. Ўрганишларимиз натижасига кўра ҳал этилиши лозим бўлган камчиликлар юзасидан тегишли маълумотлар тайёрлаб, доимий комиссия йиғилишида кўриб чиқиб, сўнгра ноябрь ойида бўлиб ўтадиган халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши сессиясига масала сифатида киритамиз.

Руиддин Раупов,

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги

Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи раҳбари.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+