Депутатлар аҳоли муаммоларига бефарқ эмас

15.07.2024 14:07:09

Ҳозирги кунда Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлари ўз сайлов округларида аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни чуқурроқ ўрганиб , уларни ҳал этишга жиддий эътибор қаратмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Дилрабохон Холбоева ўз сайлов округида сайловчилар билан мунтазам учрашув ўтказиб боради.

Ана шундай учрашувлардан навбатдагиси вилоятимизнинг Янгийўл тумани «Нуробод» маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Унда фуқаролар коммунал, ижтимоий муҳофаза, бандлик, сув таъминоти соҳаларда ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилишди. Мурожаатлар туман ҳокимлигига тақдим этилиб, унинг ижроси юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.

Шунингдек, депутат «Нуробод» маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож Дилбар Қаҳрамонованинг хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди. Мулоқот давомида аниқланган муаммолар, даволаниш учун бепул ордер, коммунал тўловларни қоплаш учун ҳомийлар томонидан моддий ёрдам кўрсатилди.

Ҳа, бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлари халқ билан доимий мулоқотда бўлиб, оддий одамларнинг дард у-ташвишлари билан яшамоқда. Уларнинг жонбозлиги боис, одамларни қийнаб келаётган муаммолар қисқа фурсатда ижобий ҳал этилмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+