Депутатлар аҳоли муаммоларига бефарқ эмас

23.05.2024 15:05:17

Ўзбекистон "Адолат" СДПдан Халқ депутатлари Чиноз туман Кенгаши депутатлигига сайланган Асқар Баҳрамов, Нигора Мухамадиева, туман “Нуронийлар” жамғармаси раиси Мирсоат Мирсодиқов ва Халқ қабулхонаси мудири Ғофуржон Карабайевлар ҳамкорлигида туманнинг "Тиллаобод" маҳалла фуқаролари учун  сайёр қабул ўтказилди.  

Фуқаролар қабулида кўтарилган масалалар атрофлича ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида аҳоли мурожаатларининг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Учрашув давомида фуқаролар томонидан ўртага ташланган масалаларнинг ҳар бири рўйхатга олиниб, қисқа фурсатларда ижросини таъминлашга келишиб олинди.



"Адолат" СДП
Тошкент вилоят Кенгаши, 

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+