Депутатлар ҳамда "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлиги

13.05.2024 11:05:36

Қонун устуворлиги – жамият тараққиётининг кафолатидир. Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Бироқ айрим ҳолатларда масъулларнинг ўз зиммасидаги вазифаларни тўла қонли амалга оширмаслиги, эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган оилалар эътибордан четда қолиб, қариндош-уруғчилик қилингани ҳудудларда эътирозларга сабаб бўлгани ҳам сир эмас.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 10-сонли баёни ижроси юзасидан хатловлар юзасидан сенат ишчи гуруҳининг ўрганишлари ўтказилди.

Вилоятдаги ҳар битта шаҳар, туманлар штабида хатловлар якуни депутатлар иштирокида “Маҳалла еттилиги”нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича услубий кўрсатмалар берилди. Кенгаш депутатлари ўзлари бириктирилган маҳаллаларда “Маҳалла еттилиги” томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга белгиланган мезонлар асосида моддий ёрдам кўрсатиш, уй-жой учун субсидиялар ажратиш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредитлар ажратиш, махсус дастурлар бўйича ўқитиш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ҳам кўриб чиқдилар.

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига “Адолат” партиясидан сайланган депутат Дилором Меҳмонова ҳам Қувасой шаҳрида ўрганишлар олиб борди. Хатлов жараёнларининг адолатли олиб борилиши, етарлича эътибор қаратилмаган масалаларни мутасаддилар иштирокида ҳал этиш чоралари белгиланди.




Гулчеҳра Аҳмедова
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+