Депутатлар ҳашарда ҳам фаол

13.03.2020 21:03:00

Ўлкамизнинг гўзал манзараси баҳор фасли кириб келиши  билан  янада фусункор бўлади. Айниқса,  халқимизнинг умумхалқ байрами  – Наврўз  тантаналари олдидан ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилади.  Кўчаларга райхонлар, сара гуллар экилади.  Дарахтлар оқланиб,  ариқлару ҳовлилар тозаланади.

 Фарғона вилоятиниинг барча шаҳар-туманларида бўлиб ўтаётган кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш тадбирларида Халқ депутатлари вилоят, шаҳар-туман  Кенгаши  депутатлари, партия вакиллари  ҳам  фаол иштирок этмоқдалар.

  • Ободлик  маҳаллаларга кўрк бағишлайди. Халқимизнинг бирдам бўлиб,  атроф-муҳитнинг софлигини сақлашга,  кўчатлар экиб, яратишга бўлган иштиёқи барчамизни қувонтиради, – дейди Халқ депутатлари Қува тумани депутати Аброр Сулаймонов. – Мен ҳам  “Турк” маҳалла фуқаролар йиғини ободлигига оз бўлса-да ҳисса қўшганимдан мамнунман.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши  матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+