Депутатлар онкология маркази фаолиятини ўргандилар

18.06.2021 12:06:49

Мустақил мамлакатимиз келажаги соғлом авлод қўлида эканлигини Республикамиз Президенти қайта-қайта уқтирмоқда. Ана шу ҳар томонлама баркамол, руҳан ва жисмонан чиниққан авлодни етиштириб, вояга етказиш аввало соғлом оналар қўлидадир. Албатта, бу борада тиббиёт ходимлари елкасига жуда катта масъулият юкланган.

Давлатимиз раҳбари билан сиёсий партиялар вакилларининг бўлиб ўтган учрашувида ҳам Ўзбекистон “Адолат” СДПга соғлиқни сақлаш тизими бўйича депутатлик ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилган эди. Шунга асосан партиямиз томонидан жойларда кенг қамровли ишлар бошлаб юборилди. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Абдуғани Умиров ва Маҳфират Хушвақтовалар ҳам ана шу мақсадда вилоят Онкология маркази ва туманларда онкология хизматларини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Партиядошларимиз бугун Нишон ва Қарши туманлари аҳолисига онкология хизмати кўрсатишдаги муаммоларни ўргандилар. Ушбу туманларда аёллар кўкрак саратонининг олдини олиш, овқат ҳазм қилиш йўллари саратони касаллиги, касалликнинг авж олиш натижасида тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишларининг олдини олиш борасида қилинаётган ишларни атрофлича ўргандилар. Шунингдек, туманларда аниқланган онкологик касалликлар сони, йиллик ўлим кўрсаткичи, умумий ўсмага қарши дори-дармон билан таъминлаш даражаси, шунингдек, озиқ-овқат таъминоти билан ҳам депутатларимиз қизиқдилар.

Туманларда фаолият олиб бораётган онколог шифокорларнинг етарли тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги, белгиланган вақтда малака оширганлиги, онкологик касаликка чалинган болаларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, тиббиёт ходимларининг онкологик сезгирлигини ошириш ва тиббий кўрик сифатини яхшилаш масалаларини ўрганишда сезиларли силжишлар ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди.

Дарвоқе, вилоятда давлатимиз раҳбари кўрсатмаларига асосан депутатлар ва партия фаолларининг аҳолига кўрсатилаётган онкологик хизмат билан танишувлари давом этмоқда.  

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+