Депутатлар ўрганишидан сўнг мактабдаги қурилиш жадаллашди

11.09.2021 13:09:02

 

"Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида Фарғона туманининг “Ёйилма” МФЙ ҳудудида жойлашган 42-сонли умумтаълим мактабидаги таъмирлаш ишлари туман Кенгаши депутатлари – Озодахон Дадажонова, Файзулло Мирзаев, Назиржон Исақов ва Ўзбекистон "Адолат" СДП туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримовларнинг ўрганишларидан сўнг туман ҳокими Шуҳратжон Мўминов ва туман прокурори Отабек Ахраровларнинг назоратига тушди.

 Жорий йилнинг 23 август куни  олиб борилган ўрганишлар натижаси салбий бўлганлиги сабабли  тегишли ташкилотларга масала юзасидан мурожаат қилинган эди. Натижада, 26 август куни масала қайта ўрганилди ва ишлар жадаллашди. Болажонлар капитал таъмирланган, ёруғ хоналарда таълим олишлари учун барча чора-тадбирлар кўриляпти. Келажакда ушбу даргоҳда таълим олган фарзандларимизни жонажон Ватанмиз равнақига хизмат кўрсатадиган бўлиб етишишларига ишонамиз. Зеро, давлатимизда амалга оширилаётган барча эзгу ишлар айнан уларнинг келажаклари учундир.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+