Депутатлар сайёр қабули давом этмоқда

22.09.2022 10:09:37

Қувасой шаҳрида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Д.Меҳмонова иштирокида ташкил этилган сайёр қабул давом этмоқда. Депутат бу гал «Дўстлик», «Намуна», «Қўчқорчи», «Суфон», «Пакана», «Лашкар» МФЙ депутатлари билан ҳамкорликда фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул давомида бандлик, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 23 та мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Уларнинг 18 таси жойида ҳал этилиб, 5 таси назоратга олинди.

- Ҳудуд кесимида аҳолини қийнаб келаётган кўплаб масалаларни кўрдик, – дейди депутат. – Фуқаронинг шахсий ҳаётига, маҳалласига оид муаммоларни ижобий ҳал қилиш мақсадида депутатлар, ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарлари билан ҳамфикр бўлдик. Энг муҳими, ўзаро бирдам бўлиб ҳаракат қилсак, ҳудуд муаммолари ўз ўрнида ҳал бўлади.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+