Депутатлар томонидан банк-молия тизимида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

13.09.2021 12:09:51

 

Куни кеча “Адолат” СДП Оққўрғон тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари тумандаги банк хизматлари марказларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан  танишдилар.

Учрашувда “Агробанк” ва “Микрокредитбанк” туман филиали бошқарувчилари  ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида тадбиркорликни ривожлантириш учун “Халк банки” акциядорлик-тижорат банки Оққўрғон филиали томонидан  жами 85 нафар фуқарога 3260,0 млн. сўм миқдорида микрокредитлар ажратилди. Жумладан, чорвачиликни ривожлантириш учун 51 нафар фуқарога 1 406,0 млн. сўм, иссиқхона қуриш учун 4 нафар  фуқарога 40 млн. сўм, паррандачиликни ривожлантириш учун 3 нафар фуқарога 93 млн. сўм, савдо айланма маблағини кўпайтириш учун эса тикувчилик йўналиши бўйича  10 нафар фуқарога  353,0 млн. сўм кредит берилди.

Шунингдек, фаоллар нафақат ходимлар,  балки  мижозлар  билан  ҳам суҳбатлашиб, фикр  алмашишди. Мавжуд  айрим  муаммолар,  фойдаланилмаётган  имкониятлар  ҳақида  ҳам  сўз юритилди. Аҳолидан тушган  11 та мурожаатдан  9 таси жойида ҳал этилиб, 2 та мурожаат ижрога йўналтирилди. 

“Халқ банки” Оққўрғон бўлими бошқарувчиси Одина Каламбаева молия муассасасининг фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан   олиб  борилаётган ишлар  ҳақида гапирди.

Учрашувда фаоллар банк ходимларига мижозларда қийинчилик туғдираётган масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатиш ҳамда мижозлар мурожаатларини ўз вақтида ва атрофлича кўриб чиқиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.

Фотима САТТОРОВА,

“Адолат” СДП  Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+