Депутатлар томонидан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

04.01.2023 14:01:14

Ўзгаларга меҳр-саховат кўрсатиш, муҳтожларга кўмак бериш халқимизнинг эзгу қадриятларидан биридир. Депутатлар эзгу қадриятларга садоқат билан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга байрам шукуҳини улашдилар.

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Б.Аҳмаджонов, О.Дадажонова, Ф.Мирзаев, Ш.Раҳимовлар «Пастки арча», «Юқори арча», «Зилол», «Беруний» МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи хонадонларда бўлиб уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда байрам совғаларини етказиб берди.

-Партиянинг «Саховат – беназир қадрият» лойиҳаси доирасида «Наврўз» МФЙ раиси Р.Бабаджанов билан биргаликда ҳудуддаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган нуронийлар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бердик. Уларнинг хурсандчилиги, эзгу ниятлар билан қилган дуолари бизнинг ҳам кўнглимизни тоғдек кўтарди, – дейди Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Усмонов.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати. 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+