Депутатлар учрашуви давом этмоқда

17.05.2022 10:05:10

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларининг ўзлари сайланган округларида фуқаролар қабулларини ўтказиш ҳамда фуқароларни кўп йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш тўғрисида”ги  қарори тасдиқланган эди.

Мазкур қарор асосида 10 май куни Шайхонтоҳур туманида маҳаллалар фуқаролари учун  халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Ҳусниддин Эргашев томонидан фуқаролар қабули ташкил этилди.

Қабулда Шайхонтоҳур туман Ибн Сино, Шодлик-2  мавзеларидаги “Ибн Сино”, “Шодлик”, “Белтепа”, “Янги Белтепа”, “Катта Жарариқ”, “Эски Жарариқ” каби маҳаллаларнинг 30 га яқин аҳолисининг турли мавзулар бўйича мурожаатлари тингланди.

Мурожаатлар мазмунида тиббий дори-дармон, оғир беморларнинг операцияси учун зарур маблағлар, контракт пулини тўлашга қурби етмаётган талабалари мавжуд оилаларга ижтимоий ёрдамлар акс этди.

Шунингдек, Шайхонтоҳур тумани Ибн Сино мавзесида яшовчи фуқаро Калонова Хамрохон 40-оилавий поликлиника рўпарасида жойлашган 262-276 мактаблар оралиғида светофор ўрнатилишида, Шайхонтоҳур тумани, Белтепа маҳалласида истиқомат қилувчи 68-ёшли фуқаро Юлдашева Заҳро уйининг кўча томонидан ўтган газ трубаси ноқулай жойлашганлиги боис уни кўчиришда амалий ёрдам берилишини сўрашди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ҳусниддин Эргашев мазкур қабул бўйича тўпланган масалалар ечимини ўз ваколати доирасида ҳал этишни белгилаб олди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+