Депутатлар учун  ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда

03.03.2021 16:03:19

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси  томонидан  Фарғона давлат университетида  жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб сиёсий партиялар ва уларнинг фаолиятини ёритишга ихтисослашган ОАВ вакиллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари учун ўқув курслари ташкил этилди. Ўқувлар давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти,  фуқаролар  билан ишлаш тизимидаги ўзгаришлар, сиёсий партияларнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, шахсий ва касбий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган   маълумотлар берилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг   Олий Мажлисга ҳамда халқимизга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти”, “Ўзбекистон  Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлари бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар”га бағишланган мавзуларда мамлакатимиз олий ўқув юртларининг малакали профессор-ўқитувчилари  томонидан  суҳбат ва тренинг шаклида  қизиқарли дарс машғулотлари ўтилмоқда. Иш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган турли савол-жавоблар иштирокчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини  оширишга  қаратилганлиги билан  аҳамиятлидир.

Ўқув машлғулотлари  давомида депутатлик фаолиятига доир  ҳамда  муаммоларни  “маҳаллабай”,  “фуқаробай”  тизимида  ўрганиш, ечимини  топишга қаратилган зарурий  билимларни олмоқдамиз, – дейди Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгаши депутати Баҳодир Юсупов. –  Мазкур билим ва кўникмалар сайловчилар ўртасида тушунтириш,  тарғибот  ишларини  самарали олиб боришда қўл келади.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят  Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+