Депутатлар янги билимларга эга бўлди

13.03.2020 16:03:23

 

Қўштепа туман Адлия бўлимида Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари учун ўқув ўтказилди. Ўқувда партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари  Адҳамжон Умаров  ҳамда туман адлия бўлими бошлиғи Анваржон Ҳамидов иштирок этдилар.

Ўқувда туман адлия бўлими бошлиғи Анваржон Ҳамидов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича маъруза қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – ҳар бир инсон учун!” номли сайловолди дастури йўналишларининг мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят Кенгаши раисининг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари А.Умаров батафсил маълумот бериб ўтди.

Бундан ташқари, депутатнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва ваколатлари, депутатнинг сайловчилар билан, уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия билан олиб борадиган ишлари, депутат сўрови, партия лойиҳалари доирасида ўрганилган муаммолар юзасидан доимий комиссияга ҳамда сессияга масала тайёрлаш бўйича фикрлар алмашилди ва амалий машғулот орқали олинган билимлар мустаҳкамланди.

  Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП  Фарғона вилоят Кенгаши  матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+