Депутатларимиз «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2022 15:11:08

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларни обод қилиш ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, бугунги кунда Тошкент вилоятида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида Оққўрғон туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон «Адолат» СДПдан сайланган халқ вакиллари ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқда. Оққўрғон тумани депутатлари ҳам мевали ва манзарали дарахт кўчатларини «Бирлик» МФЙ ҳудудига экиб, лойиҳага ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишди.

- Мазкур акция ҳар биримиз учун алоҳида аҳамиятга эга. Чунки халқимизнинг яхши ниятлари билан бошлаган бу савобли ишлари келажакда ёш авлодларимизнинг саломатлигини мустаҳкамлашда, табиатни асраш ва экологик ҳолатни яхшилашда муҳим аҳамият касб этади, - дейди фаолимиз, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Дилбар Усмонова.

Акцияда туман кенгаши депутатлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишда фаоллик кўрсатишди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+