Депутатлик гуруҳи: Инсон қадри йўлидаги саъй ҳаракатлар фаровон ҳаётга хизмат қилмоқда

12.12.2022 15:12:41

Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоларининг изчиллик билан олиб бораётган ислоҳотлари натижасида фуқароларни кўпдан ўйлантириб келаётган муаммолар ўзининг ижобий ечимини топмоқда.

Хусусан, сайловчиларнинг мурожаатига асосан, гуруҳ аъзолари томонидан жорий йилда 62 та ижтимоий- иқтисодий муаммолар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарлари номига депутатлик сўровлари чиқарилган бўлиб, шундан 40 та дан зиёд муаммо бартараф этилган, 15 та муаммо оғзаки ўз ечимини топган. Мурожаатларнинг аксарияти тиббиёт, ишсизлик, коммунал, ички йўллар муаммоларини ташкил этади.

Депутатлик гуруҳи томонидан ҳисобот даврида 3 та мансабдор шахс эшитувчи, 3 та доимий комиссия ва сессия йиғилишига масала киритилган.

Сессия йиғилишида ёшларни бандлигини таъминлаш, ички ва автомобиль йўллари муаммолари ҳамда бошқа масалалар юзасидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижалари муҳокама этилиб сессия қарори билан амалиётга йўналтирилди ва депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

Шунингдек, гуруҳ аъзоларининг саъй ҳаракатлари билан «Ҳамжиҳатлик» маҳалласидаги «Фаровонлик» кўчасининг 500 метргача бўлган масофаси асфальтлаштирилди. Шу маҳалладаги «П.Маҳмуд» кўчаси ҳамда 1,2 йўлаклари асфальтлаштирилди. «Юқори боғ» маҳалласида жойлашган «Самарқанд» кўчасининг 500 метрдан зиёд масофасига шпес тўшалди.

Уч нафар сайловчининг мурожаатига асосан, икки нафари вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига, бир нафари Республика ихтисослаштирилган Кардиология маркази Хоразм вилоят филиалига ордер асосида ётиб даволаниши таъминланди.

Шунингдек, депутатлик гуруҳи аъзоси Равшанбек Жуманиёзовнинг саъй ҳаракатлари билан «Юқори боғ» маҳалласида жойлашган 17-сон умум ўрта таълим мактабида 800 м2 масофада сунъий қопламали спорт майдончаси қуриб ишга туширилди.

Гуруҳ аъзоларининг ташаббуслари билан ҳисобот даврида 100 нафардан зиёд «Темир дафтар» рўйхатида турган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор фуқароларга моддий ёрдам кўрсатилди, озиқ-овқат маҳсулотлари мунтазам тарқатилди.

Депутатлик гуруҳи партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда шаҳарда фаолият олиб бораётган мактабларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, бошланғич синфларни бепул овқат билан таъминланганлик, мактаблар атрофида ноқонуний спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотларини сотиш, мактаблар ҳудудидаги йўлларнинг талаб доирасида экани, светофор ва пиёдалар ўтиш чизиқлари, белгиларининг мавжудлиги ва бошқа масалалар юзасидан олиб борилган ўрганиш ишларида фаол иштирок этишди.

Ҳисобот даврида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди, –дейди депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Болтаев.– Аммо, мансабдор шахс эшитуви, доимий комиссия ҳамда сессия йиғилишига масала киритиш бўйича анча оқсоқликка йўл қўйганмиз. Гуруҳ аъзоларимиз сони жиҳатидан ҳам талаб доирасида эмас, қўшимча депутатлик ўринларга эга бўлишимиз керак. Куни –кеча бўлиб ўтган йиғилишимизда ушбу камчиликларни муҳокама этдик. Гуруҳ фаолиятни янада жадаллаштириш хусусида келишиб олдик.

Бир сўз билан айтганда, депутатлик гуруҳи аъзоларининг ҳамжиҳатликдаги саъй ҳаракатлари сайловчиларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиб, яшаш шароитини яхшилашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

 

                                                                                                            Замира Абдуллаева,

“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+