Депутатлик сўрови натижасида аҳоли ичимлик суви билан таъминланди

19.10.2022 17:10:26

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятида «Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун» тамойили ва «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган эзгу ғоя мужассам.

Маҳаллий кенгаш депутатларининг аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилаётгани, уларнинг дардини эшитиб, яшаш шароитлари билан танишиб, аниқланган муаммолар мутасаддилар билан биргаликда бартараф қилинаётгани натижасида юртимизда юз бераётган ижобий ўзгаришларни фуқаролар шахсий ҳаётида сезмоқда, ўз вакилларига бўлган ишончи ортиб бормоқда.

Жумладан, Зомин тумани «Фаровон» МФЙ, «Бирлашган» қишлоғи аҳолиси ичимлик суви муаммоси бўйича Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Муҳаммаджон Эгамназаровга мурожаат қилишди. Депутат томонидан муаммо ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, «Бирлашган» қишлоғида истиқомат қилувчи 40 га яқин хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланмаган экан.

Мазкур масалани ижобий ҳал этиш юзасидан депутат М.Эгамназаров томонидан туман «Сувоқова» корхонасига депутатлик сўрови юборилди. Сўров асосида Сувоқова корхонаси масъул ходимлари тоза ичимлик сув қувури етиб бормаган 40 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлаш учун 400 метр тармоқ янгитдан тортилиб, аҳоли тўлиқ ичимлик суви билан таъминланадиган бўлди.

«Адолат» СДП Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+