Депутатлик сўровидан сўнг: 6 нафар фуқароларга 20 сотихдан ер ажратиб берилди

17.07.2021 20:07:56

Мамлакатимизда  таълим тизими ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилашга қаратилган қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Дастур доирасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Фарғона вилоятининг Сўх туманида ҳам бу борада мақтовга арзигулик мисоллар талайгина. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилишида партиянинг иштироки ҳам сезиларлидир. Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутатлари –  Ўткиржон Болтабоев, Амирали Сафаров,  Субхонали Нишонов,  Сухробжон Қозиев,  Расулхон Қозиев, Мирзоамин Ифтихонов, Қодирбек Амирбеков, Раҳмон Бобоевлар ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли мурожаатларининг ҳал этилишига хизмат қилиб келмоқда.

Туманнинг “Ҳазрати Али” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида партия депутатлари ташаббуси билан аҳолимизга ва болажонларимизга давлат стандартларига мос янги замонавий хусусий шерикчилик асосида “Амирхон Мустафо” номли мактабгача таълим муассасаси очилиб, фойдаланишга топширилди. Ўзбек ва рус тилларига ихтисослаштирилган ушбу болалар боғчасига маҳалладаги боғча ёшида бўлган 50 нафар тарбияланувчилар қамраб олинди. 50 нафар тарбияланувчи бу дегани 50 нафар она касб корли, даромад топа олади, жамият ривожига ҳисса қўшади.  Бундан ташқари, 10 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланганлиги янада қувонарлидир. Жамиятда аёлларнинг ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг жамият ҳаётида иштирокини янада оширишга имкон яратилди.

Мастонахон Санобарова маҳалладаги кўп фарзадли оилалардан бўлиб, 6 нафар фарзанди бор. Айнан иккита фарзанди боғча ёшида. Депутатлар мазкур оилага ёрдам кўрсатиш мақсадида бир нафар фарзандига тўловни амалга оширмаслик  учун шароит яратиб бердилар.

– Мен ушбу боғча очилишидан, очиғи, жуда хурсанд бўлдим. Фарзандларим чиройли ва замонавий боғчага бориши, таълим-тарбия олиши, тил ўрганиши, албатта, қувонтирди. Сабаби биз сўхликлар тожик тилида гаплашамиз. Энди бизнинг болаларимиз ҳам ўзбек ва рус тилларида бемалол гаплашадиган бўлишади, – деб Мастонахон Санобарова дил сўзларини изҳор этди ва миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланган эди. Ушбу қарорга мувофиқ, 2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбиирлари дастури тасдиқланган. Унга асосан, Сўх туманининг барча маҳаллалар ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш орқали фуқароларга 20 сотихдан дала томорқа ажратиб бериш кўрсатилган.

 Мазкур масалада фуқаролар депутат Субхонали Нишоновга мурожаат қилишган. Ушбу мурожаатга асосан депутат Сўх туман ҳокимига депутатлик сўровини юборди. “Ҳазрати Али” МФЙ маъмурий ҳудудидан  қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ер майдонлардан туман Кенгаши депутати сўровига асосан 6 нафар фуқароларга дала томарқа учун 20 сотихдан ер майдони ажратиб берилди.

-Биз очиғи, бу масалада кўплаб мурожаатлар қилган эдик, лекин ҳалигача бу мурожаатимиз, муаммойимиз ечимсиз қолиб кетаётган эди. Депутатнинг амалий ёрдам кўрсатгани уларнинг чинакам халқ учун хизматда бўлаётганини кўриб севиндик. Энди 20 сотих томорқада рўзғоримни тебратиш учун деҳқончилик қиламан. Бизни эшитадиган, тушунадиган ва муаммоларимизни ўртага ташлаганда ҳал этиб беришдан толмайдиган депутатларимиз омон бўлишсин, - дейди Мақсуджон Каримжонов.

Депутатлар – Ўткиржон Болтабоев ва Расулхон Қозиев  бошчилигида эса "Чашма" МФЙдаги Варган ва Касмидон массивларидаги 200 гектар экин майдонларини суғориш учун 4 та қудуқ қазилиб, ишга туширилди. Бунинг натижасида "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган 100 нафар фуқароларнинг деҳқончилик билан шуғулланишлари учун шароит яратилди.

Шунингдек, партиянинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида  депутатлар томонидан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга гўшт, ун ва  турли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Жумладан, “Мулғон”, “Янгиариқ”, “Офтобруй”, “Сарибозорча”, “Сариканда” ва “Ҳазрати Али” МФЙларда яшовчи кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга  зарур маҳсулотлар манзилли тарқатилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов  томонидан «Ҳазрати Али» МФЙ ҳудудидаги кам таъминланган, ёши улуғ нуронийлар ҳолидан  мунтазам хабар олиниб, уларга  байрамларда бир қопдан ун, ёғ тарқатилиб келинади.   

Рафоатхон Қурбонова, Гулрухсор Шарипова, Бибиаён Нуриддинова,   Малика Шодиева, Муҳайё Маҳмудова сингари фуқаролар депутат ва саховатпеша инсонларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

-Пандемия даврида ҳомийларни жалб этиб, камбағал қатламдаги аҳоли учун минг қопдан ортиқ ун тарқатган эдик, – дейди депутат – Албатта, бу эзгу ишда кўплаб саховатпеша инсонлар ҳомийлик қилишди.  Юртдошларидан ўз ёрдамини аямаётган Ю.Нишонова томонидан берилган маҳсулотларни ҳам чиндан эҳтиёжманд бўлган оилаларга етказиб, уларнинг хонадонига оз бўлса-да қувонч улашяпмиз. Дуоларини оляпмиз.

Бугунги кунда сўхлик депутатлар фуқаролардан келаётган кўплаб мурожаатларга мутасаддилар эътиборини қаратиб, ўз ўрнида ечим топилишига, маҳаллалар обод, кўчаларнинг равон ва нурафшон бўлишига ваколати доирасида ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқдалар. Энг муҳими, уларга сайловчиларнинг ишончи ортиб бормоқда.

 

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+