Депутатнинг бир куни лойиҳаси Янгиер шаҳрида

07.02.2022 15:02:15

Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Джанибекова Нодира Абдусаломовна «Депутатнинг бир куни» лойиҳаси доирасида аҳоли муаммолари ва таклифларини ўрганиш мақсадида Янгиер шаҳридаги сайловчилар билан учрашди.

Мазкур учрашув доирасида депутат Янгиер шаҳар ҳокими Илёр Хўжаев билан ҳокимлик томонидан шаҳарда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, шунингдек сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларда ўрганилаётган муаммоли вазиятларни муҳокама қилишди.

Қизғин мунозаралар асосида ўтган мазкур учрашувда, халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши кераклиги яна бир бор уқтириб ўтилди.

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросида «Инсон қадри учун» номли тамойил асосида амалга оширилиши белгиланган аҳоли мурожаатлари ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар ишлари агентлиги вакили, шаҳар депутатлари, МФЙ раислари, сектор раҳбарлари томонидан маҳалларда тизимли ҳал қилинаётганлигини шаҳар ҳокими алоҳида эътироф этиб ўтди.

«Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+