Депутатнинг бир куни: Томорқадан унумли фойдаланилаётганлик ҳолати ўрганилди

17.07.2021 14:07:25

 

"Депутатнинг бир куни" лойиҳаси доирасида сенатор, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Топволди Холдоров туман Кенгаши депутатлари – Файзулло Мирзаев, Озодахон Дадажонова, Азизбек Исмоилов, Илҳом Абдураҳмонов, Республика Маънавият маркази туман бўлими раҳбари Ферузахон Омонова ва МФЙ фаоллари билан биргаликда Фарғона тумани “Оқ олтин” МФЙ ҳудудида бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг "Ижтимоий ташаббус" мавзусидаги Республика танлови доирасида 58-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган "Беш ташаббус – беш имкон" тадбирида иштирок этдилар ҳамда ёзги оромгоҳлардаги шароит ва имкониятлар билан танишишди.

Тадбирдан сўнг ҳудуддаги "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари", "Темир дафтар" рўйхатида турадиган ёшлар, хотин-қизларга берилган имтиёзли кредитлардан ва хонадонлардаги томорқа майдонларидан унумли фойдаланилаётганлик ҳолати, муаммолар ва таклифлар ўрганилди ҳамда керакли тушунча, тавсиялар берилди.

 

Нодиржон КАРИМОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+