Депутатнинг навбатдаги саховати

22.07.2022 15:07:58

Ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга хайр-саховат кўрсатиш энг савобли амаллардан бири ҳисобланади. Қолаверса, хайрда, саховатда барака бор. Оз бўлсада, одамларнинг мушкулини енгил қилмоқ, уларга ғамхўр бўлиш инсоний фазилатлардан саналади. Қўли саховатда бўлган инсоннинг иши юришади, хонадонидан файз-барака аримайди. Ана шундай саховатпеша депутатларимиздан бири Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат Абдурауф Аҳмедов навбатдаги савобли ишга қўл урди.

Жумладан, депутат Абдурауф Аҳмедов томонидан партиянинг “Саховат беназир қадрият” лойиҳаси доирасида ўз сайлов округига қарашли “Варахша” МФЙда яшовчи имконияти чекланган фарзанди бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига мактаб формаси ҳамда ўқув қуроллари олишлари учун моддий ёрдам кўрсатилди.

Депутатнинг ушбу кўмагидан фуқаролар бениҳоя мамнун бўлдилар.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+