Депутатнинг  саховатли амаллари давом этади

12.05.2022 15:05:42

Халқимиз азал-азалдан ўзининг самимийлиги, одамийлиги билан бошқа элат вакилларига ўрнак бўлиб келади. Айниқса эзгу қадриятларимиз асосидаги саховатли амаллари таҳсинга лоқийдир.  Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати ана шундай саховатпеша депутатларимиздан саналади. Унинг навбатдаги саҳовати ҳам ўксик дилларнинг қувончига сабаб бўлди десак муболаға бўлмайди.

Жумладан, депутат Абдурауф Аҳмедов партиянинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида вилоят кўзи ожизлар жамияти ташкил этилганига 90 йил тўлганлиги муносабати билан жамиятга 5 млн сўм нақд пул топширди. Топшириш маросимида партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов ҳам иштирок этиб, кўзи ожизлар жамиятининг ташкил топган куни билан самимий табриклади.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+