Долзарб 40 кунлик: кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда

26.10.2022 10:10:19

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумдаги «Долзарб 40 кунлик» кўчат экиш ишларига Фарғона туманида ҳам старт берилди.

Туманнинг «Шоҳимардонобод» МФЙ ҳудудида кўчат экиш ишлари маҳаллабай тизимида ташкил этилиб, унда нуронийлар, маҳалла вакиллари, фаоллар ва кўнгилли ёшлар иштирок этишмоқда. Мазкур МФЙда истиқомат қилувчи Шокиржон ака маҳалладаги барчани жалб қилиб, Қувасой шаҳридан 150 туп турли манзарали арча кўчатларини ҳомийлик асосида келтириб, қабристон ҳудудига ўтқазди.

Биз улар билан суҳбатлашганимизда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишда миллий ҳашарларимизнинг ўрни беқиёс эканлиги, ёшларга урф-одат ва қадриятларимизнинг аҳамиятини кўрсатиш билан бирга атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш ишлари самарали ташкил этилаётганлигини билдирди. Ҳамда бу вазифа ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини таъкидлади.

Шокиржон ака шунингдек фақатгина бу йил эмас балки келгуси йилларда ҳам лойиҳа доирасида мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экиш бўйича режалари билан ўртоқлашди.

Озодахон ДАДАЖОНОВА,

Файзулло МИРЗАЕВ,

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+