Донорлик акцияси: Эзгу амал ижобати

24.08.2022 12:08:15

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги тантаналари арафасида меҳр-мурувват ва саховат тадбирлари кўлами янада ортди.

Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати, «Марғилон саховати» хайрия гуруҳининг таъсисчиси А.Аҳмаджонов, «Адолат» СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Эгамов ҳамда хайрия гуруҳи фаоллари ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида донорлик акцияси ўтказилди.

фар2_19

Фарғона вилоят қон қуйиш марказида ташкил этилган акцияда Қўштепа туманининг «Қувурбоши» МФЙ аҳолиси фаол иштирок этди. Улар туман тиббиёт бирлашмаси бўлимига қарашли «Лангар» шифохонасининг жонлантириш бўлимида даволанаётган беморларга кўмак беришни истадилар. Нафақат донорлик қилиш орқали кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишга балки, эзгу амалларининг ижобатига ҳам ҳисса қўшдилар.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+