Дори воситалари таъминотидаги муаммолар муҳокама этилди

08.11.2022 16:11:11

Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этиб келинаётган бир қатор лойиҳалар доирасида олиб борилган ўрганиш ишлари давомида аниқланган муаммо ва камчиликлар вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари сессияларида муҳокама этилиб, сессия қарори билан амалиётга йўналтирилаётгани натижасида бир қатор муаммолар ечимини топмоқда.

Хусусан, партиянинг Хива туман Кенгаши раиси Шукурой Мадаминова ҳамда Хива туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Мақсуд Эшниязов ва гуруҳ аъзоларининг саъй-ҳаракатлари билан партия фаоллари, тегишли ташкилот вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш шунингдек, ушбу соҳадаги қонунчиликни самарали ишлатиш ҳамда соҳада депутатлик ва жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириш мақсадидаги ўрганиш натижалари туман Кенгаши сессиясида кўриб чиқилди.

Сессияда депутатлик гуруҳи раҳбари Мақсуд Эшниёзовнинг ўрганиш жараёнларида аниқланган муаммолар юзасидан ахбороти эшитилди. Жумладан, чекка қишлоқлар аҳолиси учун тиббий кўрикларни талаб даражасига кўтариш мақсадида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи муассасаларни яъни қишлоқ врачлик пунктларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш, уларни керакли дори воситалари ҳамда зарур тиббиёт буюмлари билан доимий таъминлашдаги билдирган фикр ва мулоҳазалари, таклифлари муҳокама этилди.

Шундан сўнг, кун тартибидаги масала юзасидан қуйидагича қарор лойиҳаси ўқиб эшиттирилди ва бир овоздан қабул қилинди.

"Адолат" СДП Хива туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганиш натижалари тўғрисидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Мақсуд Эшниёзовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди;

Туманда фаолият олиб бораётган маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда аҳолига қишлоқ врачлик пунктлари ва поликлиникалар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш масаласи туман ҳокимининг ўринбосарлари зиммасига юклатилди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг ўзлари сайланган округларда соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотларни назорат қилишга ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан депутатлик сўровларини юборишни фаоллаштириш масаласига эътибор қаратилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига ўз мажлисларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг соғлиқни сақлаш соҳаси билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини мунтазам равишда эшитиб бориш вазифаси юклатилди;

Мазкур қарор ижросини назорат қилиб бориш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Ёшлар сиёсати ва хотин қизлар гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияси» масъул этиб белгиланди.

Кун тартибида кўрилган масала сессия қарори билан амалиётга йўналтирилди ва натижаси назоратга олинди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+