“Дўст оғир кунда билинади” – Жиззахга инсонпарварлик кўмаги жўнатилди

25.04.2022 11:04:38

Хабарингиз бор, Жиззах вилоятининг бир нечта туманларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар туфайли сел оқимлари юзага келди ва оқибатда айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари зарарланди.

Бугун Сирдарё вилояти аҳолиси номидан юзага келган кўнгилсизлик ҳолатидан жабр кўрган Фориш халқига кўмак бериш мақсадида турли озиқ-овқат маҳсулотлари, кўрпа-тўшак жамланмасидан иборат инсонпарварлик ёрдами ортилган юк машиналари карвони йўлга чиқди.

Ушбу хайрли ишга вилоятимизнинг кўплаб фаоллари, депутатлар, тадбиркору ишбилармонлар ўзларининг беғараз ҳиссаларини қўшдилар.

Халқимиз азал-азалдан бундай оғир кунларни жипслашиб, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтган. Бунга "Сардоба" сув омборида юзага келган кўнгилсизлик шароитда ҳам гувоҳ бўлганмиз. Ўшанда бу инсонийлик қадриятларимиз янада кенг қулоч ёйиб, барча йўллар юртдошларимизни, биринчилардан бўлиб олижаноб жиззахликларни ҳам Сирдарё томон йўллаганди.

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+