Дўстлигимиз абадиий бўлсин

07.08.2021 11:08:09

Муҳтарам Президентимиз давлат раҳбари сифатида иш бошлаган илк кунларидан бошлаб, Марказий Осиё давлатлари ўртасида  яқин қўшничилик, иқтисодий шериклик, миллатлараро тотувлик масалаларини юқори босқичга чиқишига эришди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясиниг бешинчи йўналишида ҳам хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳам чуқур ўйланган. Ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар белгилаб олиниб уни такомиллаштириш ва амалга ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда бўлди.  Маслаҳат учрашуви доирасида савдо-сотиқ, транспорт логистикаси, энергетика, маданий ва гуманитар соҳаларда минтақавий ҳамкорликнинг муҳим истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбек ва тукман халқлари жуда кўп  синовларда ўтган азалий дўст халқ бўлиб, бугунги пандемиянинг қийин даврига қарамай, Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бормоқда. Шунингдек, учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари, транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, Жанубий Осиё ва Жанубий Кавказ йўлаклари орқали янги ташқи бозорларга чиқиш, шу жумладан Ашхобод битимига мувофиқ халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш истиқболлари муҳокама қилинди. Маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.  
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари стратегик шериклик муносабатларини халқларимиз фаровонлиги йўлида ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойиллари асосида изчил мустаҳкамлаб бориш борасида қатъий эканликларини таъкидланди. Икки қўшни халқларимизнинг дўстлиги абадий  бўлсин.

 

 

   Рўиддин РАУПОВ,  

“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+