Дунё нигоҳи Тошкентда

19.07.2021 12:07:25

Мамлакатамиз рахбари ташаббуси билан амалдаги йининг 15 -16 июль кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Ушбу конференция ишини телевидение орқали тамоша қилдим. Ҳақиқатдан ҳам ўша кунлари бутун дунё нигоҳи Ўзбекистонга қаратилди. Айниқса, анжуман ишида Афғонистондаги қалтис вазият муҳокама қилингани, хусусан Афғонистон Президенти, Покистон ва бошқа хорижий давлатлар ташқи ишлар вазирлари, юқори даражадаги вакиллар иштирок этгани менинг назаримда конференциянинг нуфузини янада оширди.

Шуни алоҳида ғурур билан айтмоқчиманки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтказилган Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги тарихан яқин, дўстона алоқалар, яхши қўшничиликни ривожлантириш борасида қадамлар қўйилди. Бу борадаги ишларни янада тараққий эттириш юзасидан узоқ муддатга мўлжалланган қарорлар қабул қилинди.

Бизга яхши маълумки, Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Марказий ва Жанубий Осиё узоқ йиллар давомида дунё халқлари ўртасида фаол мулоқотга хизмат қилган. Шунинг учун ҳам  фалсафа, тиббиёт астраномия, дипломатия санъати кенг ривожланган. Юртбошимиз маърузаларида ҳам дунё тамаддунида жуда катта ҳисса қўшган Марказий Осиёлик олиму донишмандлар алоҳида тилга олиб ўтилди.

Мен бир партия фаоли сифатида халқаро конференцияни давлатлар ва халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ривожланиш стратегиясини белгилашдаги аҳамиятини жуда юқори баҳолайман. Очиғи, азим Тошкентимиз шундай нуфузли анжуманга мезбонлик қилганидан қалбим ғурур ифтихорга тўлди.

Руиддин РАУПОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+