Дунёни меҳр қутқаради

03.06.2024 10:06:58

Чортоқ туманидаги «Ором» мажмуасида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбирга кам таъминланган оилалар фарзандлари, етим ҳамда чин етим болалар ва уларнинг яқинлари таклиф этилди.

Бир дастурхон атрофига йиғилган болажонларни ва меҳмонларни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Файзулло Баҳодиров ҳамда Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Саидолим Абдураҳмонов байрам билан қутлади.

Болажонлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Туман ММТБ мутахассиси Гулбаҳор Ғофурова болаларга совғалар улашди.

Шунингдек, тадбирдан сўнг уйда ва шифохоналарда даволанаётган болалар ҳолидан хабар олиниб, кўнгилларига қувонч улашилди.

 

 «Адолат» СДП
Наманган вилоят кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+