Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда

12.05.2021 11:05:48

«Адолат» СДПнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги депутати У.Аллабергенова сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот вакиллари, овул ва маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари билан биргаликда Тўрткўл туманидаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва ногиронлиги юзасидан "Ёшлар дафтари"га киритилган оилалар ҳолидан хабар олинмокда.

Яқинда, Қорақалпоғистон Республикаси Президиумининг 2021 йил 5 май кунги 331-сонли қарорига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан Тўрткўл туманидаги эҳтиёжманд оилаларнинг моддий аҳволини яхшилаш ва ўз-ўзини иш билан таъминлашларига кўмак бериш мақсадида 110 та хонадонга товуқ тарқатилган эди. Куни кеча Муборак Рамазон ойида, хайит байрами арафасида яна бир саховат ишлари амалга оширилди.

Саховат тадбирлари билан бир қаторда фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, муаммолари ўрганилди ва қонуний ечим чоралари кўрилди. Тумандаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган оилаларни моддий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида 12 турдаги 250 минг сўмдан ортиқ суммадаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш бугунги кунда давом этмоқда.

Умуман олганда, Рамазон ойида ўтказилаётган бундай саховат ишларида Тўрткўл туманидаги ўзгалар ёрдамига муҳтож 300 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари манзилли етказиб берилишида туманнинг тўртта сектор вакиллари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, туман фуқаролар йиғини ходимлари ва «Адолат» СДПдан маҳаллий Кенгашларига сайланган депутатлар ҳам фаоллик кўрсатдилар.

 

Урингул АЛЛАБЕРГЕНОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгеси депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+