Эҳтиёжманд оиланинг уйи таъмирлаб берилади

01.12.2022 16:12:34

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилшод Ҳамзаев Ғузор туманидаги Убайдулла Уватов номли 1- IDUMда маҳаллалар фаоллари ва ўқитувчилар билан юзма-юз мулоқот уюштирди. Учрашувда депутат Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимизни рози қилиш шунингдек, янги таҳрирдаги «Меҳнат Кодекси» нинг мазмун моҳияти юзасидан тўпланганларга тушунча бериб ўтди.

Муминобод МФЙ аҳолиси билан учрашувда фуқаро Сайёра Душаева депутатдан уй таъмири борасида ёрдам беришини  ва  бу борада кредит олишда кўмаклашишини сўради. Унинг мурожаатига асосан депутат ўрганишлар олиб борди. Ҳақиқатдан ҳам фуқаро Сайёра Душаева ногирон ва уйи таъмирталаб эканлиги туфайли депутат томонидан унга амалий ёрдам кўрсатилди.

Депутат аралашуви билан фуқаронинг уйи туман ҳокимлиги тасарруфидаги мутасадди ташкилотлар ҳомийлигида таъмирлаб бериладиган бўлди. Туман Агробанкидан эса фуқарога кредит ажратилди.

Шу куни депутат тумандаги Мусофир ота Жомеъ масжиди қурилишини  ҳам кўздан кечирди ва бунёдкорларни қийнаб турган муаммоларни бартараф этишда кўмаклашди.

 “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+