Эй қорақалпоқ дўстларим!

06.07.2022 17:07:27

Маълумки, бугунги кунда конституциявий ўзгаришлар тўғрисида аҳолини ҳар томонлама хабардор қилиш долзарб вазифага айланди. Бу  ўзгартиришларнинг мазмун моҳиятини, мамлакат келажаги учун аҳамиятини аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда, фуқароларда ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш шу юрт равнақига ҳисса қўшиш истагидаги биз ёшларнинг ҳам бурчимиз.

Бироқ шундай долзарб вазифа олдида Қорақалпоғистондаги нохуш ҳолат барчамизни ташвишга солди. Яқинда Давлатимиз раҳбари томонидан Ёшлар куни муносабати билан биз ёшларга қанча эътибор кўрсатилди. Яратилган имкониятлар, ғамхўрликлар ҳақида қанча гапирсак оз. Ҳатто тенгдошларимиз юксак давлат мукофотлари билан ҳам тақдирландилар.

Ана шу бахтли йигит-қизлар орасида қорақалпоқ элининг фарзандлари ҳам бор. Демак улар ҳам биз каби бахти кулган мустақил юрт фарзандлари. Шу юрт равнақи, тараққиёти йўлида хизмат қилиш уларнинг ҳам бурчи.

Айтмоқчи бўлганим, эй қорақалпоқ дўстларим! Сизу биз Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз. Бизнинг бирлигимиз, аҳиллигимиз ва ташаббусларимизга соя солишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Агар барчамиз бир куч бўлиб бир мақсад йўлида курашсак Ўзбекистон энг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олишига сира шубҳа йўқ. Шундай экан биргаликда олдинга қараб қадам ташлайлик

Исломбек Бектошев,

Андижон вилояти, “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби.      

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+