Экологик маданиятни юксалтирайлик

07.12.2021 18:12:56

 

Экологик муаммоларга кундалик ҳаётимизда кўплаб дуч келамиз. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида партия фаоллари яшил бойлигимизни кўпайтириш борасида маҳалла ва қишлоқлар аҳолиси хонадонларида бўлиб  тушунтириш ишларини олиб боришаяпти. Энг муҳими “Адолат” СДП акциясини юзлаб ҳамюртларимиз қўллаб-қувватлаб, ҳудудларда мевали ва манзарали кўчат ўтқазишда фаол иштирок этмоқдалар. Хусусан, партия туман Кенгаши фаоллари ва аҳоли ҳамкорлигида Муборак туманидаги истироҳат боғи, “Хитой” ва “Қорақум” қишлоқларида янги боғлар барпо этилгани фикримиз исботидир.

Дарвоқе, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Санжар Эргашевнинг маълум қилишича, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Адолат” СДП фаоллари ва хайрихохлари томонидан минг тупдан зиёдроқ кўчатлар экилган.

Партия фаоллари томонидан Яшил бойликни  кўпайтириш борасидаги саъй-ҳаракатга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Махфурат Хушвақтова ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Депутат тумандаги истироҳат боғи ва маҳаллаларда дарахт кўчатлари ўтказди. Шунингдек, депутат ва партия фаоллари Ҳитой ва Қорақум қишлоқлари аҳолиси билан юзма-юз мулоқот уюштиришди. Унда қишлоқ одамлари мактабга бориш учун фарзандлари оз эмас, ҳар куни ўн километр масофани босиб ўтаётгани, бу эса қийинчиликлар туғдираётганини маълум қилишди. Қишлоқда беш йилдан буён  бўш турган коллеж биносини халқ таълими тасарруфига ўтказиб бериш лозимлиги юзасидан қишлоқ одамлари мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатни депутат ва партия фаоллари назоратга олдилар. Шунингдек, “Кўҳна” шаҳар МФЙда бўлишганида эса, фуқаролар табиий газ билан таъминлаш масаласида муаммолар юзага келаётганлигидан шикоят қилишди. Ушбу муаммо ҳам партия фаоллари ва депутатлар томонидан назоратга олиниб, ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Нишон туманидаги “Ойдин” МФЙда яшовчи фуқаро Туйчи Бердиев яшаб турган маҳалла атрофидан зовур ўтганлиги сабабли аҳоли фарзандлари мактабгача таълим муассасасига ва мактабга боришда қийинчилик бўлаётганлиги сабабли, зовур устидан ўтувчи кўприк қуриб беришда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғани Умиров ва партия фаолларидан амалий ёрдам сўради. Шуниси диққатга сазоворки, ушбу мурожаат туман ҳокимлиги масъуллари томонидан назоратга олиниб, зовур ёнидан йўл ўтказиб, тошли қоплама билан қоплаб бериладиган бўлди. “Ойдин”, “Туркманистон” МФЙларда бўлиб ўтган аҳоли билан учрашувларда аниқланган камчиликлар ҳам депутат ва партия фаоллари томонидан табиий газ, ички йўлларни тартибга келтириш, бандлик масаласидаги мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Нодир Исомов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ижрочи котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+