“Экспресс-Насаб”да янги БПТ иш бошлади

09.08.2021 12:08:00

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мақсад ва вазифалари барча бўғиндаги партия ташкилотлари зиммасига катта масъулият юклайди. Негаки, бу йилги сайлов вақтида ишларни янада  жонлантириш бевосита партиянинг жойлардаги бўғинлари  фаолиятига боғлиқ. Белгиланган партия лойиҳалари, сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини қонун доирасида сифатли амалга оширишда уларнинг алоҳида ўрни бор.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан бу борада муайян ишлар бажарилмоқда. Хусусан, вилоят Кенгаши бошланғич партия ташкилотлари тузиш, фаолиятини кенгайтириш, аъзоларнинг фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратаётир. Мамлакатимиз  ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар, ислоҳотлар жараёни юзасидан  корхона, ташкилот ва маҳаллаларда турли учрашувлар, давра суҳбатлари, кечалар ўтказилмоқда. 

Шундай тадбирлардан бири Қарши шаҳридаги “Экспресс Насаб” масъулияти чекланган жамиятида партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, хотин-қизлар, ёшлар ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилди.

“БПТлар фаоллигини ошириш устувор вазифа” мавзуида бўлиб ўтган давра суҳбатида партия вилоят Кенгаши раиси Руиддин Раупов сўзга чиқди. Нотиқ, Президентимизнинг Туркманистон Республикасида Марказий Осиё давлатларининг маслаҳат учрашувида илгари сурган масалаларни бажаришда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ҳам ўрни борлигини қайд этиб, галдаги вазифалар хусусида тўхталди. Шунингдек, у партия Қурултойига муносиб делегатлар сайлаш, овоз йиғиш, сайловолди тарғибот ишларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиш юзасидан ҳам тушунтиришлар берди.

Тадбир якунида Ўзбекистон “Адолат” СДП сафларига 25 нафар янги жамият аъзолари қабул қилинди ва “Экспресс- Насаб”да бошланғич партия ташкилоти тузилди. Бу билан партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши ҳисобидаги БПТлар сони яна биттага кўпайди. Бугун “Адолат” СДП сафига яна  30 нафар хайрихоҳлар аъзо бўлиш истагида ариза билан мурожаат қилишди. Уларнинг аризалари партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши раиси Адҳам Сайниязов томонидан рўйхатга  олиниб, тегишлича маслаҳат берилди. Биз партияга янги аъзо бўлганлар билан суҳбатда бўлдик.

- Бугун ҳаётимда унутилмас кун бўлди, -дейди “Экспресс-Насаб” масъулияти чекланган  жамият раҳбари Акмал Бегматов.-Мен ҳам партия сафига қабул қилиндим. Бундан буён партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бекаму-кўст амалга оширишга ўз ҳиссамни қўшаман. Партиянинг аъзоси сифатида БПТимиз сафини янада кенгайтиришга, бу йилги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга ваъда бераман. Менга “Адолат” СДПнинг жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги фаолияти ёқади. 

                                                               Гулшан  КАРИМОВА,

                                           Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

                                       мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+