Электорат манфаатлари ҳимояси – бош вазифа

16.09.2021 13:09:04

Эл ардоғида бўлиш, халқнинг оғир кунида ёнида туриш ва бир инсонни ҳаётга қайтаришдек ўта шарафли касб эгалари шубҳасиз шифокорлардир. Шу боисдан ҳам ушбу соҳа вакиллари барча даврларда бирдек ардоқланган. Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз дастурий мақсад-вазифаларида партия асосий электорати сифатида тиббиёт тизимида меҳнат қилаётган касб эгаларининг манфаатларини ифода этиб келади.

Қизилтепа туман Тиббиёт бирлашмасида “Адолат” СДП вилоят ва туман Кенгаши томонидан “Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш - давр талаби” шиори остида уюштирилган оммавий тарғибот тадбирида саломатлик посбонлари сиёсий куч ғоясини тўпланганлар ўртасида кенг тарғиб этишди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан аҳоли саломатлиги – улкан бойлик, жамиятнинг барқарор ривожланиши гарови эканлигини эътироф этишди. Шунингдек, партиянинг асосий электорати ҳисобланмиш шифокорлар манфаатларининг самарали ҳимоясини таъминлашни асосий вазифларидан бири сифатида соғлиқни сақлашнинг давлат секторини мустаҳкамлаш, соҳада юқори малакали хорижий мутахассислар сонини ошириш ва хорижий инвестицияларни кенгайтириш, кадрлар малакасини ошириш ва тайёрлашнинг самарали тизимини шакллантириш каби долзарб вазифалар ўрин олганлигига алоҳида эътибор қаратишди.

Аҳамиятлиси партиянинг мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш таъминоти тизимини мустаҳкамлаш, ҳар бир мактабда малакали тиббий хизматни жорий этиш, болаларга бепул стоматология хизмати кўрсатилишини таъминлаш, болаларни бепул дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш, ҳар бир болада сил касалини аниқлаш учун манту синамаси ўтказиш, болалар орасидаги юқумли касалликларга қарши эмлашлар ўтказиш масалаларини кечиктириб бўлмас долзарб вазифалар эканлиги борасидаги партия ташаббуслари иштирокчиларда катта ҳайрихоҳлик уйғотди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга эсдалик совғалари тарқатилди.

Мунира ЭШМУРОДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қизилтепа туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+