“Энди бекорчи эмасман, ишлайман!”

09.04.2021 20:04:53

Куни кеча “Адолат”  СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши фаоллари, халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари М.Якубов, У Юсупов, Р.Дастировлар ташаббуси билан  Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази  ҳамкорликда партиянинг  “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди.

Унда Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи  “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарида  рўйхатда  турувчи 200 нафардан ортиқ  ишсиз фуқаролар қатнашди.

Ярмаркада 35 та тегишли  корхона ва  ташкилотлар,  тадбиркорлик субъектлари  1 минг 600 дан ортиқ  бўш иш  иш ўринлари  билан қатнашди.  Ярмаркада иштирок этган ишсиз фуқароларнинг  67 нафари  ишга жойлаштириш мақсадида суҳбатга жўнатилди. 52 нафар фуқарога эса меҳнат қонунчилиги ва ишга жойлаштириш масалаларида маслаҳатлар берилди.  Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқароларга  кредит маблағлари  ажратиладиган бўлди.

Маҳаллада аниқ бир ҳунарга эга бўлмаган аҳоли  қатлами учун ҳам иш ўринлари таклиф этилди.

- Бугунги ярмаркада бўш иш ўринлари билан танишдим, – дейди Ойдин Арсланова. -  Олий ўқув  юртини тамомлагач, анчадан бери ишсиз юргандим. Сабаби, ўз мутахассислигим бўйича бир нечта ташкилотларга мурожаат қилиб кўрдим, таклифлар ҳам тушди, лекин маъқул келмаганди. Мана,  бугун ушбу ярмаркада қатнашиб, ўз мутахассислигим бўйича  “Лукбо” текстил корхонасига ишга жойлашдим. Ўзим қизиққан касбга жойлашганимдан хурсандман.

Бу саъй-ҳаракатлар,  албатта, фуқароларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлайди.

          

 

 Фотима САТТАРОВА ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+