Эндиликда оила қурувчилар Тошкентда никохдан ўтиши мумкин

08.06.2021 15:06:08

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги 41 сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибидан пойтахтимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид муҳим масалалар муҳокамаси ўрин олди. Дастлаб депутатлар Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг Тошкент шаҳрида инвестиция лойиҳаларининг биринчи чоракда амалга оширилишига оид ҳисоботини кўриб чиқдилар.

Шунингдек, йиғилишда "Тошкент шаҳрида “Аёллар дафтари” тизими асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида"ги, "Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисида"ги масалалар муҳокама этилди.

Сессия давомида Тошкентда иссиқлик таъминоти марказлашган бўлгани маъқулми ёки локал тизим, шаҳримизда марказлашган ичимлик суви таъминоти 100 фоизга етказиладими, жорий йилнинг биринчи чорагида қанча инвестиция лойиҳалари амалга оширилди каби муҳим ва долзарб саволларга тўхталиб ўтилиб, мутасаддилар томонидан аниқ жавоблар олинди.

Таъкидлаш керакки, июнь ойидан бошлаб юртимизнинг исталган ҳудудидаги оила қурувчилар Тошкентда никоҳдан ўтиши мумкинлиги ижобий янгилик сифатида қайд этилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+