Энг адолатли аёл

20.09.2022 12:09:38

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати, вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари, «Адолат» СДП фаоли Муҳаббат Шаропова ташаббуси билан Ғузор туманидаги 2та ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчилар иштирокида «Касбим фахрим» мавзусида учрашувлар ташкил этилди. Депутат Муҳаббат Шаропова ва Ўзбекистон «Адолат» СДП фаоллари ҳамда тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамкорликда янги қурилган Маданият саройида ҳарбийларнинг фарзандлари иштирокидаги тўгарак машғулотларини ҳам кузатиб тегишли маслаҳат бердилар.

Депутат Муҳаббат Шаропова «Энг адолатли аёл» кўрик танловининг округ ғолибаси Шаҳодат Тукмирзаевани ғалаба билан табриклади. Учрашув ҳарбийлар ва уларнинг оилалари ҳамда фарзандларига катта таассурот қолдирди.

Дилрабо Чориева,

Партия фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+