Энг чекка ҳудудда тиббий кўрик ташкил этилди

09.08.2022 15:08:29

Партиянинг Шўрчи туман Кенгаши, партия туман «Аёллар қаноти” Кенгаши ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорликда туманнинг энг чекка “Чакан” МФЙ ҳудудида жойлашган  17-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида фуқаролар учун тиббий кўрик ташкиллаштирилди. Тиббий кўрикда маҳалла фуқаролари мутахассис врачлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.Тадбир давомида туман тиббиёт бирлашмасининг психолог, невропатолог, педиатр-кардиологлардан иборат малакали шифокорлари маҳаллада яшовчи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи 80 нафарга яқин хотин-қизлар ва фуқароларни бепул тиббий кўрикдан ўтказишди. Аниқланган касалликлар бўйича беморларга фойдали маслаҳат ва тавсиялар берилди.Тадбирда асосий эътибор аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг тиббий билим ва маданиятини ошириш, касалликларни илк даврида аниқлаш ва даволаш чораларини кўришга қаратилди.

сурхон2_8

 Холмўмин Тўраев, Шўрчи туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:
- Партия ташаббуси билан ўтказиб келинаётган бу каби тадбирлар оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишда ўзининг ижобий самараларини беради. Сабаби тиббий кўрик чекка ва олис қишлоқларда истиқомат қилаётган хотин-қизларда касалликларни эрта аниқлаш имконини яратади. Эрта аниқланган касалликни эса даволаш осон кечади.

Беморларга шу ерда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилиб, керакли маслаҳатлар берилмоқда. Шу бўйича мутахассисларимиз иш олиб боришяпти. Зарур йўл-йўриқлар кўрсатиляпти. Малакали мутахассислар иштирокидаги тиббий кўрикнинг ташкил этилганлиги эса ҳудуд аҳлини беҳад мамнун қилди. Энг чекка қишлоқларда яшайдиган фуқароларнинг узоғини яқин қилиш, қулайликлар яратиш мақсадида бундай тадбирлар доирасида аниқ режалар асосида ишлар ташкил этилиши буларнинг барчаси инсон  қадри ва саломатлигига бўлган эътибор ифодасидир. Қолаверса, билимли мутахассисларнинг иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, улар томонидан консультатив ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатилиши шифокорларнинг кейинги иш фаолиятларида ўз таъсирини кўрсатади.

сурхон3_4

 Иқбол Абдураҳмонова, “Чакан” МФЙ   фуқароси:

- Анчадан бери ошқозоним безовта қилиб турарди. Туман марказидан келган шифокорларни эшитиб, уларнинг тиббий кўригидан ўтдим. Тегишли маслаҳатларни олдим. Мен бундан мамнунман, шундай тиббий кўрикни ташкиллаштирган партия фаолларига ўз миннатдорчилигимни айтаман.

Тиббий кўрик давомида фуқаролар ўзлари қизиққан саволларга жавоблар, саломатлиги тўғрисидаги муаммоларга тегишли кўрсатмалар олишди.

 Анзура Қудратова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шўрчи туман “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси



 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+