Энг халқчил ғоялар эътирофи

05.10.2021 16:10:11

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов яқинлашган сари сайловчиларнинг партиялардан кўрсатилган номзодлар, уларнинг дастуридан ўрин олган муҳим ғоя ва мақсадларга аҳолининг қизиқишлари тобора ортиб бормоқда.

“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод – Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг ишончли вакили Рустам Хайитовнинг Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманлари сайловчилари билан учрашувлари бунинг ёрқин исботидир.

Ана шундай учрашувларнинг галдагиси Навоий шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактабида бўлиб ўтди. Учрашувда партия фаоллари, шаҳар аҳолиси, кенг жамоатчилик ва oммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда ишончли вакил томонидан номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда меҳнат фаолияти тўғрисида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастуридан ўрин олган масалаларга батафсил тўхталди.

Ҳар бир партия сайловда ўз номзодини кўпроқ сайловчилар овозини олиш учун тарғибот тадбирларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Жорий сайловларда ҳам “Адолат” СДП ўзининг энг муҳим, долзарб ғоя ва мақсадларни номзод дастурида илгари сурганлиги урғуланди. Айниқса, таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ каби соҳаларни ислоҳ этишга қаратилган ташаббуслари қизғин кутиб олинди.

Ишончли вакил ўз сўзида барча жазолар одил судлов органлари томонидан амалга оширилади. Ҳар қандай кўринишдаги “самосуд” учун қатъий жазо белгилаш, адвокатларнинг нуфузи ва мақомини янада кўтариб, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириб, суд жараёнида адвокатура ва прокуратура ҳуқуқлари тенглиги принципини таъминлаш асосий мақсадимиз. Судда ҳам, давлат ва маҳаллий давлат идораларида ҳам кам таъминланган аҳоли манфаатларини ҳимоя қиладиган бепул давлат юридик ёрдами кўламини кенгайтириш мақсад қилинганлиги эътироф этилди.

Умуман олганда, ишончли вакил томонидан ўтказилаётган юзма-юз мулоқот ва учрашувларда номзоднинг сайловолди дастуридаги масалалар энг халқчил ва долзарб эканлигини сайловчиларнинг очиқ экспертизаси ҳам тасдиқламоқда.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари номзоднинг ишончли вакили Р.Хайитовдан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Тадбирда сўз олган сайловчилар номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор вазифаларни қўллаб-қувватлаб, сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзодга овоз беришга чорлади.

Одил БАРАТОВ,

Ўзбекистон  “Адолат” СДП

Навоий шаҳар Кенгаши

раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+