Энг муҳим патогенлар рўйхати янгиланади

23.11.2022 12:11:48

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касалликларни қўзғаши ёки пандемияга олиб келиши мумкин бўлган энг муҳим патогенлар рўйхатини янгилаш бўйича глобал илмий ташаббусни илгари сурмоқда.

БМТ матбуот хизмати хабар беришича, илк бор бундай рўйхат 2017 йил эълон қилинган. Устувор аҳамият талаб этадиган касалликларни қўзғатувчи унсурларни аниқлаш бўйича экспертлар учрашуви сўнгги бор 2018 йили бўлиб ўтган.

Ушбу рўйхатга “COVID-19”, конго-қрим геморрагик иситмаси, Эбола ва Марбург вирусларини келтириб чиқарадиган касалликлар, Ласса иситмаси, Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) ва оғир ўткир респиратор синдроми (SARS), “Нипах” вируси ва генипавирус инфекцияси, Рифт-Валли иситмаси, Зик вирусини келтириб чиқарадиган касалликлар киритилган.

Г. Абдуллаева, ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+