Энг муҳим вазифа – халқ розилигига эришиш

18.11.2022 11:11:21

“Адолат” СДП Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан вилоят руҳий касалликлар шифохонасида “Суд мустақиллигини тўлиқ таъминлаш – энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиши зарур” мавзусида йиғилиш ўтказилди. Партиянинг шаҳар Кенгаши раиси Шаҳноза Аҳмедова сўзга чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишдан кўзланган мақсад, партиянинг мақсад ва вазифалари, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва соҳаларда олиб борилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсил тушунча берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди раиси Улуғбек Орипов суд тизимида ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилаётгани, Ҳаракатлар стратегияси билан бошланган ўзгаришлар бугунги кунда Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида ҳам давом этаётганини билдирди. Инсон қадрини улуғлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси, халқ розилигига эришиш ҳар бир давлат органининг олдида турган бирламчи вазифа эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, имтиёзли кредитларни тўлаш жараёнида фуқароларнинг масъулиятини ошириш, мол-мулк масаласида яқин қариндошлар ўртасидаги низолар ва бошқа масалалар юзасидан ҳуқуқий тавсиялар берилди. Шифохонанинг 7-бўлим катта ҳамшираси Дилором Каримованинг кредит маблағларини олишда кафиллик борасидаги саволига ҳам мутахассис томонидан атрофлича жавоб берилди.

Мени бир масала қийнаб келарди, – дейди шифохонанинг 11-бўлим навбатчи ҳамшираси Дилфуза Мадраҳимова. – Сўнги пайтларда пластик картамдаги пуллар камая бошлади. Баъзида ортиқча харажатлар қилиб юборган бўлсам керак деб ўйлардим. Суд вакили билан суҳбат чоғида бу шубҳаларимга ойдинлик киритиш учун зарур тавсияларни олдим ва қаерга мурожаат қилиш ва нималар қилиш кераклигини билиб олдим.

Тадбир якунида ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан 10 нафар фаол партия аъзоларига “Ташаккурнома” топширилди.

  “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+