Энг улуғ, энг азиз байрам

24.08.2022 11:08:27

«Адолат» СДП Қоракўл туман Кенгаши томонидан тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактабида Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни партия туман Кенгаши раиси Н.Очилов кириш сўзи билан очиб, олиб борди. Н.Очилов аввало йиғилганларни Мустақиллигимизнинг энг улуғ энг азиз байрами, 31 йиллиги билан табриклади. Таъкидланганидек, мамлакатимиздаги бунёдкорлик, жўшқинликнинг асосий сабаби, энг аввало мустақиллик берган ҳуқуқ ва эркинлик ҳамда барча соҳаларда амалга оширилаётган оқилона ислоҳотлар самарасидир. Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.

бух2_17

Учрашув давомида фаоллар ҳам сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир фикр ва мулоҳазаларга бой бўлди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+