Энг яхши БПТ аъзолари тақдирланди

30.12.2022 12:12:32

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида бошланғич партия ташкилоти очилганига бу йил 10 йил тўлади. Шунингдек, бир гуруҳ шифокорлар, ҳамширалар ва кичик тиббий ходимлари беморларни даво топиши, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида фидойилик билан меҳнат қилиб келмоқда. «Адолат» СДП Фарғона шаҳар Кенгаши раиси Ш.Аҳмедова шарафли касб эгаларини янги йил билан табриклаб, 15 нафар партия аъзосига эсдалик совғаларини тақдим этди. БПТ фаолият самарадорлигини янада ошириш борасида янги вазифалар белгилаб олинди.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиалида ҳам БПТ ташкил этилган бўлиб, соҳа ходимлари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Асосий электоратимиз бўлган тиббиёт вакиллари иштирокида партия мақсад ва вазифаларида кўзда тутилган тарғибот тадбирлари ўтказилади.Мутахассислар иштирокида тиббий саводхонлик, тиббий кўриклар ташкил этилади, – дейди партия шаҳар Кенгаши раиси. – Уларга ҳам совғалар тақдим этилди ва йил давомидаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирилди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+