Ер беринг, деб “ҳоким бува” ҳузурига бормайсиз

15.06.2021 13:06:03

Одамлар орасида қулоғимизга тез-тез «фалончи ҳоким ер бермаяпти, ёки қайсидир «каттакон» таниш-билишчилик» билан еримни олиб қўйди» каби гап-сўзлар чалиниб туради. Афсуски, шу каби омиллар туфайли жамиятда давлат хокимиятига нисбатан ишончнинг сусайиши, турфа хил адолатсизликлар дастидан халқнинг норозилиги ҳалигача тингани йўқ.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган халқчил ислоҳотлар натижасида юқоридаги муаммо юзага келмаслиги учун кескин чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланмоқда. Жумладан, 2021 йил 1 августдан эътиборан ерга оид муносабатларни тартибга солиш бўйича қонун амалиётга жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Қабул қилинажак мазкур қонунда хусусий секторга – мулк ва ижара ҳуқуқи асосида давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши белгиланмоқда. Бу жиҳат ҳокимларнинг ер ажратишдаги нохақликларига чек қўйиб, ер олди-сотдисини тартибга солади. Шунингдек, умрбод ерга эгалик қилиш ҳуқуқининг бекор қилиниши бўш турган ерлардан мақсадли фойдаланиш, шу орқали иқтисодиётнинг ўсишига замин яратади.

Таъкидлаш керакки, ерга эгалик қилиш ҳуқуқининг эндиликда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари марказидан олиниши турли хил коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш билан бирга халқимиз учун бир қатор қулайликларни юзага келтиради.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+