Эркаклар ҳуқуқини ким ҳимоя қилади?

25.04.2020 14:04:46

Кўринишидан улар ажрашади. Балки, ажрашишгани ҳам маъқул назаримда. Фақат шу битта норасида боласига ичинг ачийдида. (Аслида аёл бошқа бир эркак томон илк қадамини босган эди.) Эр-хотин жанжаллашишди. Улар ажрашишди. Қонун  бўйича вояга етмаган фарзанд онаси билан қолади. Она-бола ўзга уйда яшашга кетди. Энди эркак қонун бўйича вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлайди... Алимент тўлаши унинг бурчи, албатта, лекин баъзи аёлларнинг фақатгина номига "турмушга чиқиш", эрининг номидаги мулкини ярмига эришиш мақсадида бир оилани пароканда қилишга олиб келадиган аёллар чўчитади инсонни.

Бугунги кунда аёлларимиз учун, авваллари фақат киноларда, телевидениеда кўриш мумкин бўлган ва орзу қилган воқеликлари ниҳоят бизга ҳам кириб келди. Яъни, бугунги кунда аёлларимиз жамиятнинг ҳар бир жабҳасида бемалол ўзларини кўрсатишга, керак бўлса, ўша қилган меҳнатлари эвазига рағбатлантирилишига, муҳим лавозимларга қўйилишига ҳам гувоҳ бўляпмиз. Биз, яъни аёллар, бундай имкониятлардан тўлалигича фойдаланишга ҳаракат қилмоқдамиз. Орамиздан кўпчилик бунга муносиб эканликларини амалда исбот ҳам қилиб келишяпти. Илмий фаолиятни қарайсизми, тадбиркорлик йўналиши, сиёсий йўналишми, спорт, маданият, қурилиш инженерияси, автоулов бошқаришми, қўйинки, барча турли йўналишларда аёллар бундай эътирофларга муносиб эканликларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.

Бу биз аёллар учун қувонарли ҳол, албатта. Бироқ, айни шу кунларда “танганинг иккинчи томони”, хаётга енгил қарайдиган, осон пул топишга, мол мулкга эга бўлишга ҳаракат қиладиган, маънавият даражаси паст бўлган аёллар ўйлантиряпти одамни.

Биз, яъни аёллар ҳар жабҳада эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлишга жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қилиб, ҳатто бунга қонунан эришдик ҳам, лекин эркакларнинг ҳуқуқлари ҳақида, оиладаги ва жамиятдаги ўрни ҳақида унутиб қўйгандекмиз гўё. Ҳатто эркак қайси амаллари ва қайси фазилатлари билан яратилганлиги ҳақида ҳам ўйлашни эсдан чиқардик.

Бу кетишда, ҳар тарафлама ҳуқуқларидан айрилаётган эркакларимиз бора-бора боши берк кўчаларга кириб қолмасликларига ким кафолат бера олади? Бунинг оқибатида ўзимизнинг хохишимизга қараб ўғилларни тарбиялаяпмиз. Яна тинмай  “эркакларимиз ” ўзларига ўхшамай қолишяпти деб нолиб ҳам қўямиз. Фикримча, эркак– эркакдай, аёл– аёлдай бўлгани яхши.

— Тасаввур қилинг, эр хотинига зарур уй юмушини буюрди. Аёл чарчаган, лекин бу ишни қилишга имконияти бор. Бироқ чарчаганлигини пеш қилиб, ўша ишни бажармайди. (аёл биладики, мабодо эри унга қўл кўтарса - қонун уни ҳимоя қилади) .

— Аёл эрига гап қайтарди ва катта жанжал кўтарилди. Эрнинг шу даражада жаҳли чиқди. Тушундики, урмасдан аёлини жанжалдан қайтаролмайди. Бироқ, хотинига қўл кўтармади. Аниқроғи қўл кўтара олмади. Чунки, биладики, қонун аёли томонида. Лекин эрнинг ор номуси тутиб унга қарши гувоҳлик бериши мумкин бўлган ўша хотинини ўлдириб қўя қолди...

— Эр уйланиб, ҳаётида энг яқин дўстлик бўлдим, деб ҳисоблаганди. Имкон қадар аёлини ҳақиқий елкадош бўлишга ундаб чарчади. Аёл зотидан кўнгли қолди. Жамиятдаги ўрнидан воз кечишга мажбур бўлди.

Энди бир фикр қилиб кўрайликчи, бугунги кунда биз эркаклар билан тенглаша олаётганлигимиз қаҳрамонликми? Ёки эркакларимиз диний ва дунёвий илмларга амал қилиб аёлларга ўз ёнларидан жой ажратиб бера олаётганликлари қаҳрамонликми?

Энди фикрим бошида келтириб ўтган воқеа манзарасига эътиборингизни қаратмоқчиман:  

“Бир” деганда ҳам фарзанди, ҳам аёлидан айрилган эркак тарафидамисиз ёки ўз манфаатинигина кўзлаб эрдан ажрашган, боласига алимент тўлаттираётган аёл тарафидамисиз?

Аслида ҳақ-ҳуқуқ деганда нимани тушунамиз?

Биз эркакларимизни ўз миссиясидан айириб қўймаяпмизми?..

 

Гулнисо САИДОВА,

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

Марказий аппарати сектор мудири

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Умида Шавкатовна
2020-05-08 01:37:07
Ассалому алейкум, далее прошу прощения буду излагать свои мысли на русском языке, так как считаю что на родном такое говорить не следует. Изначально хочу поблагодарить автора за такое интересное описание ситуации, но есть в этом нечто, что совсем не соответствует реалиям. Допустим, что женщина такая "ужасная" и отняла у мужчины ребенка и требует алименты (хочу отметить, что алименты она чаще всего тратит на ребенка!), мужчина ущемленный в своих "правах" идет как пещерный человек отвоевывать свои права и бьет женщину, а то и убивает. Далее наступают разбирательства и мужчина, конечно же, остаётся виновным и "страдает", как вы считаете в этой ситуации виновата больше жертва, которая не захотела терпеть такие условия жизни и ушла от мужа, да конечно я считаю, что семья должна быть главной ценностью, но для этого она должна быть построена на взаимном согласии, а наши традиции зачастую диктуют нам как и с кем быть! Я считаю, что традиции являются неотъемлемой частью нашей культуры и самобытности, но извините меня, иногда эти традиции переходят рамки. Мы должны понимать, что современное общество развивается бешеными темпами и для того, чтобы развиваться мы должны двигаться вместе с ним, а не стоять на месте! Развитые страны давно имеют опыт с законом "О домашнем насилии" и я считаю, что приняв такой законопроект Узбекистан сделал огромный шаг в развитии! Я считаю, что права женщин должны защищаться государством, и женщины подвергавшиеся домашнему насилию не должны жить так, как будто это норма!!! Далее я бы хотела обсудить права и обязанности всех членов семьи, как мужчин, так и женщин. Традиции нам диктуют, что мужчина добытчик, а женщина домохозяйка, а в реалиях работают оба мужчина и женщина, так почему же мы считаем, что женщина меньше устает?! Почему принимаем женщин за "роботов"? Почему считаем, что всеми домашними делами должна заниматься именно она?! Почему мы не рассматриваем вариант, когда мужчина и женщина разделяют обязанности по дому?! Занимаются воспитанием детей ВМЕСТЕ, почему мы кричим о сохранении семей, но не воспитываем семейные ценности, не привязываем семейную культуру?! Почему мы говорим о жертве насилия, как о человеке который сам виноват! В нормальных семьях такие проблемы решаются путем переговоров, а не рукоприкладства. Еще раз хочу отметить, что Узбекистан СВЕТСКОЕ государство, также развивающаяся страна, если мы хотим достичь больших высот мы должны принимать, что женщины и мужчины имеют ОДИНАКОВЫЕ права во всем! И если мы говорим о семейных ценностях, то в первую очередь мы должны развивать семейные институты, где не только девушек учат как быть прилежными женами, но и парней как быть хорошими мужьями. И это вовсе не ущемление прав одного из гендеров, это НОРМА! Хотелось бы отметить, что это моё СУБЪЕКТИВНОЕ мнение по поводу данной темы и она может не совпадать с мнением автора.
Бехруз Курбонов
2020-05-06 19:15:03
Мақолани ўқиб, мантиғини тўғриси тушуна олмадим. Муаллиф дастлаб аелларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлиги ҳақида сўз юритиб, ушбу ҳолатда эркакларнинг "ҳуқуқларини" ким ўйлайди деган саволни ўртага ташлайди. Кейинги гапларидан эркаклардан олиб қўйилган бу "ҳуқуқ" хотинларни ҳоҳлаган пайтида ура олмаслигидан иборатдек туюлади. Мақола охиридаги гапни умуман тушуниб бўлмайди: “Бир” деганда ҳам фарзанди, ҳам аёлидан айрилган эркак тарафидамисиз ёки ўз манфаатинигина кўзлаб эрдан ажрашган, боласига алимент тўлаттираётган аёл тарафидамисиз?". Муаллиф одамлар турли сабабларга кўра ажрашишларини билмайди чамамда. Матн аел киши томонидан езилган бўлсада, гўеки аелларга нафрат тарзида езилган. Энг асосийси нима учун инсонлар орасидаги тенглик ҳақидаги фикрлар ҳаммавақт бир томон ҳуқуқларининг поймол этилиши деб тушунилиши керак?
Гулнора Ишанханова
2020-05-06 17:03:42
"Гендер тенглик" деганда аввалом бор аёлнинг ҳуқук ва имкониятлари тўғрисида эмас, балким икки жинс вакилларини тенглиги тўғрисида гап кетади. Бу дегани эркак ва аёллар фақат тенг ҳуқуқларга эга бўлиши эмас, уларга берилаётган имкониятлар ҳам тенг бўлиши керак. Оилада аёл кишининг зиммасига барча уй ишлари, бола тарбияси, уларнинг таълим олиши масалалари ва у ишласа яна жамиятга, давлатга хизмат қилишини эътиборга олсак, бир жинс вакилининг елкасига жуда оғир юк тушганлиги кўринади. Албатта аёл киши яхши уй бекаси бўлса яхши. Чарчаса ҳам барча эр буюрган ишларни бажаришни эпласа нур устига аъло. Аммо шундай пайтда эр ишдан келиб диванга ётиб олиб умуман аёлига қарашишни ўйламаса, болаларнинг тарбиясида иштирок этмаса, аёлини оғирини енгил қилишга харакат қилмаса, унда аёл киши кўпроқ қулга ўҳшаб қолади, уни соғлиғи, кайфияти, ҳолати хеч кимни қизиқтирмаса, у инсон сифатида камситилган бўлиб қолади. Оилада иложи борича эр-хотин бир ёқадан бош чиқариб, масъулиятни бўлишиб, бир-бирини қўллаб-қувватласа, хурмат қилса, аяса ва ёрдам қилса тўғрироқ бўлармиди? Бунинг учун нафақат қизболани балким ўғил болани ҳам оилага тайёрлаш керак. Эрнинг, отанинг ҳам оилада ўзгача вазифалари бўлиши керак. Нима бўлса ҳам келишиб олиб, вазифаларни тақсимлаб олинса мақсадга мувофиқдир, чунки аёл киши ўз хохиши билан уй бекаси бўлишни истаса, у уй ишларини бажаради ва шунда ҳам эр унга кўмак бериши керак. Лекин аёл киши ўқишни, ишлашни хохласа ва унга тўсқинлик қилинса, унда у шахс сифатида тазйиқ остига қўйилади. Айрим оилаларда эр уйда бўлишни, аёл эса ишлашни истайди, ва бу оилаларда ҳам келишиб олинган хаёт тарзи бўлганлиги учун улар бахтли яшайди. Гендер тенгликни фақат аёл ҳуқуқини таъминлаш деб тушунилишини ўзи нотўғри. Чунки икки жинс тенглиги тўғрисида гап кетяпди. Албатта ўртага битта мақсад қўйилади: икки жинс вакили шахс сифатида эркин бўлиши, камситилмаслиги, ҳуқуқ ва имкониятларидан тўлиқ фойдланиши ва биронтаси тазйиқ ва зўравонликдан жабрланмаслиги керак. Бузилган инсон ҳуқуқларини ҳимоясини суд амалга оширади ва хар бир ишни кўришда ҳолатни аниқлаб, унга объектив баҳо бериб, қонуний қарор қабул қилиши керак. Айрим холларда бола отасига олиб берилади, айрим холларда нафақани онадан ундирилиши мумкин ва хоказо. Бу дегани- гендер тенгликни кафолатлаш ва уни таъминлаш эркакларни ҳуқуқларини бузилишига қаратилмаган.
Бурхонов Шукур Аскарович
2020-05-01 22:36:36
Хурматли Гулнисо Саидова! Аввалом бор муаммони олиб чиққанингизни ўзи жасорат.Тўғри, ҳозирги вақтда фақат бир томонлама аёллар дардлари эшитилиб, эркакларни тинглашга ҳожат йўқдак бўлиб қолмоқда. Аммо, шундай ожиза вакиллари ҳам борки,турмуш кўришни "расчёт" билан амалга ошириб,бир эрдан 1-ёки 2та фарзанд кўриб олиб,унинг бутун топганини эгаллаб,уй жой қилдириб,кейни бир шимда кўчага чиқариб,алимент деган совет тузумидан қолган искоти атамани эркакни пешонасиига тамғалаб, кўполроқ этганида "шилиш" билан ҳаётини гўзаллаштираётган аёллар ҳам кўпдир.Хўш ,айтингчи, эркакларни ҳам эшитадиган вақтлар келмадими,нима учун ҳар доим эркак бу "расчет" билан эрга тегиб ,номини оқловчи ожизалар қурбони бўлиши керак, бу тоифадаги баъзи аёлларни ким назорат қилади, буларни ҳам танобини тортиб, очиқ башарасини кўрсатиб, шарманда қилиш вақти келмадими, агарда Сиз каби забардаст ҳақгуй аёллар бу муаммони ўртага ташлаб, кенгроқ оммага олиб чиқмаса, эркакларни хўрлаш,тирик етимлар кўпайиши, ноинсоф,ҳаёсиз, бахт,вақт,мол-мулк ўғрилари-ю ва қалбларни жароҳатловчи аёлларни жамиятда кўпайиши давом этаверади.Бу менинг фикрим, гап шу тоифадаги аёлларга ва уларга нотўғри йўл кўрсатувчиларига тегишлидир,қолаверса шу каби аёлларни ўзлари ажримларни бекор бўлишига тарафдордир, хулоса қилиш оммадан!
Давронова Феруза Рахмоновна
2020-04-27 15:06:21
Ассалому алайкум, мен 1-босқич докторантман, сиёсатшунослик йўналиши бўйича илмий изланмоқдаман. Мавзуим сиз кўтарган масалага тааллуқли бўлгани учун ҳам ўз фикр-мулоҳазамни билдирмоқчи эдим. Тўғри, аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги, аёлларни сиёсий фаоллигини ошириш борасида кенг имкониятлар очиб берилди, лекин бу учун, аввало, хотин-қизларнинг маънавий онги ва маданиятини кўтариш орқалигини эришиш мумкин. Акс ҳолда, сиз санаган муаммолар келиб чиқиши, табиий. Бунинг учун, қизларимизнинг оилада тарбиясини яхшилаш, уларда самимийлик, итоаткорлик, мехр-оқибат, масъулият хислатларини шакллантириш орқалигина жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётини фаоллигига кенг йўл очиб бериш мумкин. Маънавий маданияти паст аёл оилада ҳам, жамият ва давлатда ҳам ўз ўрнини топа олмайди, кулгули, хижолатли ҳолатга тушиб қолади. Ҳам оиласини, ҳам фарзандлари, уй-рўзғор юмушларини эплаган, эри ва яқинлари кўмагида, қўллаб-қувватлаши натижасида ижтимоий-сиёсий фаолиятини амалга ошираётган аёлларни тарбияласак, мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман. Бу яна ва яна оиладаги тарбияга бариб тақалмоқда....
Исмоил Саифназаров
2020-04-25 23:19:09
Ҳурматли Гулнисо, анча долзарб ва нозик масалани кўтарибсиз, бу ҳодатга диалектика прининциплари асосида ёндашмоқ зарур. Ҳар бир оилада ўзига яраша фалсафаси бор, ўз қоидалари бор, баъзи оилада эркакнинг ўрни жуда баланд, бошқасида аксинча, бунга кўп омиллар сабаблидир. Ҳозирги кунда гендер тенглиги модасига берилиб, ўзимизнинг миллий қадриятларимиз, анъаналаримизни инкор этишгача бормоқдамиз, бу бизнинг оилаларимизни мустаҳкамламайди. Сизнинг асосий тезисингизни қўллаб қувватлаган ҳолда айтишим мумкинки, дарҳақиқат ҳозирги кунда эркакларнинг ижтимоий мақоми масаласи, эркакларнинг репродуктив саломатлиги масаласи долзарб масала, эркаклар жамият эътиборига ҳозир жуда муҳтож, буни кун тартибига қўйганингизни тўғри деб ҳисоблайман.

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+